Ссылки доступа

ҚСДП: Аксилхитой митинглари Атамбаевга юкланмоқда


ҚСДП Қирғизистонда аксилхитой кайфиятлари партия фаолияти билан боғлашга уринилмоқда, дея баёнот билан чиқди. Шу муносабат билан ҚСДП матбуот котиби Қундуз Жолдубаева расмий хабарни тарқатди.

«Шу каби навбатдаги ёлғон ва ифлос ахборот фитналари билан бизнинг сиёсий оппонентларимиз ўзлари томонидан йўл қўйилган хатоларни собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва унинг тарафдорларига ағдаришга уринишмоқда. Маҳоратли махсус хизматлар қийинчиликларсиз фитнали митинглар ташкилотчиларини аниқлашлари мумкин», - дейилади хабарда.

Матбуот котиби ўз сўзида, аксилхитой митингларига Атамбаевнинг ҳам, ҚСДПнинг ҳам алоқаси йўқлигини таъкидлаб ўтди.

Декабрда фаоллар Хитойдан келган ноқонуний муҳожирларга қарши бир нечта акция ўтказар эканлар, ноқонуний муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юборилишини талаб қилишди. «Қирқ чоро» ҳаракатининг фаоллари агар ҳукумат муносабат билдирмайдиган бўлса, у ҳолда бу иш билан ўзлари шуғулланишларини маълум қилишди.

Шунингдек ижтимоий тармоқларда Хитойдан ноқонуний муҳожирлар оқимини тўхтатиш борасида чақириқлар пайдо бўлди. ИИВ фитна ва миллатлараро нафрат уйғотганларга нисбатан жиноий жавобгарлик қўлланилиши юзасидан расмий огоҳлантириш эълон қилди.

Президент Сооронбай Жээнбеков баёнот бериб, «бу ички кучларнинг ҳаракати эканлигини - улар масалани сиёсийлаштиршга уринаётганини, муносабатларни бузишга интилаётганликларини” таъкидлади. «Ташқи кучлар боррлигини билмайман, бироқ ички кучлар эканлигини биз биламиз. Нималарнидир қиламиз деб хомтама бўлишмасин! Барчасини жавобгарликка тортамиз. Мамлакатимизда қонунлар ва хукумат ишлаяпти. Биз ҳеч нарсадан қўрқмаймиз. Ҳурматли биродарлар, ҳаммага чора кўрамиз, масалани ҳал қиламиз», - деди президент 9 январ куни Чуй вилояти Сокулук туман аҳолиси билан учрашуви чоғида.

XS
SM
MD
LG