Ссылки доступа

Олмаотадаги Баум ўрмони алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар рўйхатидан чиқарилди


Қозоғистон ҳукумати Олмаотадаги Баум ўрмонини республика аҳамиятига эга бўлган алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.

14 январь, душанба куни эълон қилинган ҳукумат қарорида 37 рақами рўйхатдан чиқарилгани таъкидланади. Бу рақам билан “Баум ўрмони” давлат табиий ёдгорлиги рўйхатига олинган эди.

Олмаота ҳукуматига Баум ўрмонини маҳаллий аҳамиятига эга бўлган давлат табиат-қўриқхонаси обьекти сифатида рўйхатга олиш топширилди. Шаҳар ҳокимиятида бу каби чоралар ҳудудни ва яшил жамғармани шаҳар бюджети ҳисобига молиялашга имкон яратишини маълум қилишди.

Ўрмоннинг умумий майдони, расмий маълумотларга қараганда, 130 гектар майдони ташкил қилади. Ўрмон ўрмоншунос олим Эдуард Баум номи бимлан аталади, олим 19 асрнинг охирларидан умрининг охиригача - 1921 йилнинг майига қадар Верний(1921 йилнинг февралигача Олмаотанинг номи) шаҳрида яшаган.

XS
SM
MD
LG