Ссылки доступа

“Қамчиқ” довонида кўчки юз берди¸ довонда машиналар қатнови тўхтатилди


Ижтимоий тармоқлар орқали юборилган хабарларга кўра¸ 15 январь куни пойтахт Тошкентни Фарғона водийси билан боғловчи “Қамчиқ” довонида кўчки юз бергани оқибатида тўртта машина қор тагида қолган.

Бу хабар билан айни пайтда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўз расмий сайтида об-ҳавонинг кескин ўзгариши сабабли “Қамчиқ” довонида автомобиллар қатнови вақтинчалик тўхтатилганини эълон қилди.

Вазирлик баëнотида қор кўчкиси юз бергани ва машиналар қор остида қолгани айтилмаган¸ аммо А-373 Тошкент-Ўш автомобил йўлининг 228-253 километрлари оралиғида қор кўчкиси эҳтимоли борлигидан огоҳлантирилган.

XS
SM
MD
LG