Ссылки доступа

Президент жиноят процесси иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади


Ўзбекистон президенти “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида” деб номланган янги қонунга қўл қўйди.

Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 22 ноябрда қабул қилинган¸ Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган бу қонун 15 январь куни Ўзбекистон миллий агентлиги сайтида эълон қилинди.

Қонун¸ унда ëзилишича¸ расман эълон қилинган кундан олти ой ўтиб – 2019 йилнинг 15 июлидан кучга киради.

30-моддададн иборат қонундан кўзланган мақсад¸ унинг 1-моддасида ëзилишича¸ “жабрланувчиларнинг, гувоҳларнинг ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ҳаёти, соғлиғи ҳамда мол-мулкига тажовуз таҳдиди мавжуд бўлганда қўлланиладиган, жиноятларнинг олдини олишга ёки уларни фош этишга кўмаклашадиган, хавфсизлик ва ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини ўз ичига оладиган чора-тадбирлар тизимини белгилашдан, шунингдек уларни қўллашнинг асослари ҳамда тартибини аниқлашдан иборатдир”.

XS
SM
MD
LG