Ссылки доступа

Қирғизистон Конституциясидан рус тилининг расмий мақоми олиб ташланиши таклиф қилинмоқда


Қирғизистонда Конституциядан рус тили ҚРда расмий тил экани борасидаги нормалар олиб ташланишига бағишланган референдум ўтказилиши таклиф қилинмоқда.

Бу жамоат, сиёсий ва ватанпарвар кучлар қурултойи ижроия қўмитаси томонидан тайёрланган конституциявий ислоҳатлар тўғрисидаги лойиҳанинг таклифларидан биридир.

15 январ куни Бишкекда бўлиб ўтган учрашувда мазкур жамоат, сиёсий ва ватанпарвар кучларнинг вакили Азимбек Бекназаров рус тилини расмий мақомдан маҳрум қилиш лозимлигини шундай изоҳлайди:

- Рус тили бизга керак. Бироқ бу тилдан халқаро аҳамиятга молик тил сифатида фойдаланишимиз зарур. Биз мамлакатдан ташқарига чиқар эканмиз бу тилдан фойдалана олишимиз лозим. Бу тил болалар боғчасидан бошлаб худди инглиз тили каби хорижий тил сифатида ўргатилиши керак. Аммо унинг мақоми – инглиз тили сингари БМТнинг тилларидан бири сифатида бўлиши лозим. Давлат тили эса қирғиз тили бўлиб қолиши шарт. Барча ишлар қирғиз тилида олиб борилиши керак, тадбирлар ҳам шу тилда ўтказилиши лозим ва амалдорлар қирғиз тилида чиқиш қилишлари керак. Агар шу каби чоралар кўрилмайдиган бўлса, у ҳолда қирғизлар йўқолиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда конституциявий ислоҳотлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси тайёрланган. Унга кўра, 2019 йилнинг 24 ноябрида референдум ўтказилиши кўзда тутилган.

Конституцияга кўра, Қирғизистонда рус тилига расмий мақом берилган. Ҳужжатлар ва шаҳарларда хизматлар қисман рус тилида олиб борилиши жамиятнинг маълум табақаларида норозиликларни келтириб чиқармоқда.

XS
SM
MD
LG