Ссылки доступа

Чимкентда 9 ёшли қизалоқни зўрлаганликда гумонланган шахс қўлга олинди


Полиция Чимкентда 5 январь куни 9 ёшли қизалоқни зўрлаганликда гумон қилинган шахс ушланганлигини маълум қилди.

Сешанба куни Чимкент шаҳар полиция департаменти томонидан тарқатилган хабарда, ўтказилган тезкор-тергов тадбирлари вақтида гумондор - Олмаота шаҳрида яшовчи фуқаро ҳибсга олингани таъкидланади.

Хабарда таъкидланишича, қўлга олинган шахснинг жиноятга алоқадорлиги «гувоҳлар ва жабрдийданинг кўрсатмаси асосида тасдиқланди».

Матбуот хизмати хабарида бошқа тафсилотлар келтирилмаган ва судга қадар тергов туфайли тафсилотлар ошкор қилинмаслиги айтилмоқда.

9 январ куни полиция Жиноят кодексининг 120-моддаси, 4 -қисми («Болаларга нисбатан зўрлаш»)да кўзда тутилган жиноят аломатлари бўйича судга қадар тергов бошланганини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG