Ссылки доступа

Ўзбекистонда ID-карталарни жорий этиш 2021 йилга қолдирилди


Uzbekistan - queues for passport
Uzbekistan - queues for passport

Ўзбекистон фуқаросининг ички паспорти бўлиши режалаштирилган ID-карталарни жорий этиш 2021 йилга қолдирилди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори Нажмиддин Тўрахўжаевга таянган ҳолда 15 январь куни хабар берди.

Хабарда айтилишича, ID-карталарни жорий этиш муддатининг узайтирилиши мамлакатда етарлича инфратузилма шаклланмагани билан боғлиқ.

“Биз ҳозирда бутун бошли технологик жараёнлар мажмуини ишлаб чиқаяпмиз, ушбу қайдлардан фойдаланадиган давлат органларини тайёрлаймиз, имкон даражасида амалга жорий этамиз”, — деб айтган Нажмиддин Тўрахўжаев.

Президентнинг 2018 йил 18 апрелдаги қарорига асосан 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида синов тариқасида ID-карта жорий этилиши лозим эди.

ID-картада ҳар бир фуқаро учун ягона идентификация рақами ва унинг шахсий маълумотлари бўлиши, ундан мамлакат ичида давлат хизматларини олиш пайтида шахсни аниқлаш учун фойдаланилиши айтилган.

XS
SM
MD
LG