Ссылки доступа

Айблов фигурачи Теннинг қотиллигида айбланувчиларга бериладиган жазо муддатларни сўради


Олмаотада фигурист Денис Теннинг ўлдирилиши иши бўйича 16 январ, чоршанба куни томонларнинг мунозаралари бўлиб ўтмоқда. Прокурор суддан ўғирлик ва қотилликда айбланаётган Арман Қудайбергенов ва Нурали Қиясовларни айбдор деб топиш ва уларнинг ҳар бирига 20 йил қамоқ жазоси берилишини сўради.

Жиноят ҳақида маълумот бермаганликда айбланаётган Жанар Толибаевага прокурор тўрт йил қамоқ жазоси берилишини сўради.

Бундан аввал судланувчилар қотилликни аввалдан режалаштирмаганликларини айтишди ва ўзларини ўғирликда айбдор деб билишлари ҳақида баёнот бердилар. Судланувчилар суддан айблов бўйича моддаларни ўзгартиришларни сўрашди. Прокурор Қунадиқ Досовнинг сўзларига қараганда, «суд жараёнида уларнинг айби тўлалигича тасдиқланди».

Бу иш бўйича “муҳим жараён” Жиноий ишлар бўйича Олмаота шаҳар ихтисослаштирилган туманлараро судида 3 январ куни бошланди.

2014 йилги Сочида бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларининг бронза медали соҳиби Денис Тен ўтган йилнинг 19 июл куни Олмаотадаги шифохонада вафот этди. У мазкур шифохонага ўша куни пичоқдан олган жароҳатлари туфайли олиб келинган эди. Полиция версиясига кўра, Тен ҳодиса жойида қўлга олинган автомобил ўғриларининг қурбонига айланган. Денис Теннинг сонига пичоқ санчилган; кейинроқ тиббиётчилар спортсмен кўп қон йўқотганини айтишди, у ҳушсиз ҳолда шифохонага олиб келингани боис ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.

XS
SM
MD
LG