Ссылки доступа

Ўзбекистон барча турдаги юклар ташилишида Қирғизистонга чегирмалар тақдим қилди


Тошкентда «Қирғиз темир жолу МК» Давлат корхонаси ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўртасида протокол имзоланди. Унга кўра, 2019 йил учун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб «Қирғиз темир жолу»нинг Жанубий бўлимига транзит юк ташиш учун тақдим этилган 30 фоиз миқдоридаги (амалдаги) чегирма сақланиб қолади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида юк ташиш ҳажмини ошириш мақсадида Тошкентда протокол имзоланди, унга биноан Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб «Қирғиз темир жолу»нинг Жанубий бўлимига транзит юк ташиш учун тақдим этилган 30 фоиз миқдоридаги (амалдаги) чегирма сақланиб қолади.

Бундан ташқари, 2019 йилда ўзбек темир йўлларининг айрим участкаларида транзит юклар учун қуйидаги чегирмалар жорий қилинади:

– Хўжадавлат давлат халқаро қўшилиш пункти иштирокига 35%.
– Қорақалпоғистондаги давлат халқаро қўшилиш пункти иштирокига 40%.

Шунингдек санаб ўтилган транзит юклар ташилишида 30 фоизлик чегирма ўрнига 35 фоизлик чегирмалар қайта ҳисоблаб чиқилади. Жанубий бўлимга тегишли станциядан чиққан транзит юклари учун қуйидаги ҳажмлар 2019 йилда жорий қилиниши кутилмоқда – 200 минг тонна нефт ва нефтмаҳсулотлари, 60 минг тонна ёғоч ва ёғоч материаллари, 35 минг тонна ун маҳсуллотлари, дея хабар беради «Қирғиз темир жолу МК» ДК матбуот хизмати.

XS
SM
MD
LG