Ссылки доступа

Катта театр балет труппасини "жаҳон рақс генийси"нинг ўғли Андрис Лиепа бошқарадиган бўлди


Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театрининг балет труппасини ўз даврида жаҳоннинг таниқли раққосларидан бўлган Андрис Лиепа бошқарадиган бўлди. Бу ҳақда Катта театр матбуот хизмати 16 январда маълум қилди.

Россия халқ артисти Андрис Лиепа саккиз йил давомида Москвадаги Катта театрнинг солисти бўлган. У хориж балет труппаларига ҳам солист сифатида таклиф қилинган.

Лиепа 1992 йилда АҚШга қилинган гастроль пайтида жароҳат олгани оқибатида раққосликдан кетишга мажбур бўлган. Бироқ жаҳоннинг кўплаб театрларида балетларни саҳналаштирган.

Тошкентга Лиепа 2018 йилнинг октябрида келган ҳамда хореограф Игорь Пиворович билан ҳамкорликда “Шаҳризода” ва “Хумо қуши” балетларини саҳналаштирган эди.

Андрис Лиепа СССР халқ артисти, “жаҳон рақс санъатининг генийси” сифатида талқин қилинадиган Марис Лиепанинг ўғлидир.

XS
SM
MD
LG