Ссылки доступа

Қозоғистон ИИВ раҳбари: экоинспекторларга ҳужум қилганликда гумонланганлар орасида полиция ходимлари йўқ


Полиция ҳужум вақтида бир инспектор вафот этган ва яна бири жароҳат олган «Охотзоопром» корхонаси ходимларига ҳужумга алоқадорликда гумон қилинганларнинг шахсини аниқлади, деди бугун Остонада Қозоғистон ички ишлар вазири Қалмуханбет Қасимов.

Унинг сўзларига қараганда, иш “Қотиллик” моддаси бўйича олиб борилмоқда. Парламент сенати мажлиси вақтида журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Қасимов гумондорлар орасида полиция ходимлари йўқлигини айтди. У батафсил маълумот бермади, бироқ ўз сўзига жиноят гувоҳлари борлигини қўшимча қилди.

Куни кеча Қозоғистон бош прокурорининг ўринбосари Андрей Лукин баёнот бериб, ҳужум уюштирганлар “эгаллаб турган ижтимоий-молиявий аҳволидан қатъий назар” жазога тортилишини айтди.

Жабрдийдани топиб, уни шифохонага олиб келинишига сарфланган вақт ҳақида гапирар экан Қасимов: «Биз фавқулотда вазиятлар вазирлигининг вертолётидан фойдалана олмадик, чунки ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бизга учишга рухсат беришмади» деди. Марҳумнинг қариндошлари баёнот бериб, санитар авиация вертолётининг ва реанимация бригадасининг йўқлиги туфайлижароҳат олган фуқаро ўзларининг ҳаракатлари билан Остонадаги шифохонага олиб келинганини айтишди.

Ҳодиса 13 январ куни кечқурун Қарағанда вилоятининг Нурин туманида юз берди. Рейд тадбирлари вақтида инспекторлар бешта сайғоқнинг гўштини топишади ва рақам белгилари бўлмаган иккита йўл танламас машинасини учратишади, машиналардан бири тўхтатилади. Сайғоқларни отганликдла гумон қилинганлар қўлга олинмоқчи бўлганида, улар қаршилик кўрсатишди.

Қариндошларининг айтишларича, инспекторлар шифохонага эрталабга яқин олиб келинади. 15 январ куни расмийлар «Охотзоопром» давлат корхонаси инспектори 53 ёшли Ерлан Нургалиевнинг ўлими ҳақида маълум қилдилар.

XS
SM
MD
LG