Ссылки доступа

Олмаота яқинида вертолёт қулаб тушди, учувчи ҳалок бўлди


Олмаота яқинида 17 январ, пайшанба куни хусусий компанияга тегишли вертолёт маҳаллий санаторий ҳудудига қулаб тушди, учувчи ҳалок бўлди, дея хабар берди расмийлар.

Фуқаро авиация қўмитаси матбуот котиби Нурсултан Нурахметовнинг сўзларига қараганда, ҳодиса маҳаллий вақт билан 16 ларда Науризбай туманининг Таусамали мавзесида юз берди. "Алатау" санаториясининг очиқ ҳудудига Sky Service авиакомпаниясига тегишли Eurocopter-130 русумидаги хусусий вертолёт қулаб тушди, ёнғин кузатилмади», – дейилади матбуот котиби хабарида.

Фуқаро авиациия қўмитасининг хабар қилишича, вертолёт бортида фақат учувчи – ҳаво кемаси командири Валентин Шитов бор эди. У шифохонага олиб кетилаётганида «тез ёрдам» машинасида вафот этди, дейилади хабарда.

Авиарасмийларнинг хабарига кўра, Sky Service авиакомпаниясига тегишли Eurocopter-130 (борт рақами UP-EC038) русумидаги вертолёт Боралдай – Катта Олмаота кўли йўналиши бўйича ҳаракатланаётган эди.

Матбуот хизмати тергов бошланганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG