Ссылки доступа

Human Rights Watch: Тожикистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашди


«Шундоқ ҳам ёмон аҳволда бўлган Тожикистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият 2018 йилда ёмонлашди», - дейилади Human Rights Watch нинг 17 январ куни 2019- Жаҳон маърузасида.

Маъруза муаллифларининг таъкидлашларича, журналистлар, муҳолифатчилар ва хорижда бўлган муҳолифатдаги фаолларнинг қариндошлари сиёсий сабабларга кўра ҳибсга олинди ва узоқ муддатларга қамоққа ҳукм қилинди.

«Уюшма, виждон эркинлиги ва фикр билдиришларга қарши босимлар деярли барча бошқача фикрловчиларга, ҳатто ҳукумат сиёсатини юмшоқ танқид қилган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига ҳам жорий қилинди. Айниқса, лесбиянка, гей, бисексуал ва транссексуал (ЛГБТ) жамиятларига алоқадорликда бўлганларнинг расмий рееестрга киритилиши жуда ҳам ташвишланарлидир. Бу каби рўйҳатнинг пайдо бўлиши юзлаб одамларни ҳибсга олиш ва милиция томонидан уларга нисбатан таъмагирликлар содир этилиши хатарини келтириб чиқаради», - дейилади ҳужжатда.

HRW: "29 июлда Тожикистон жанубида юз берган ҳодиса оқибатида тўрт нафар хорижлик велосайёҳнинг ҳалок бўлишидан кейин Душанбе томонидан ТИУПга босим ҳаддан ошиб кетди. Ҳужум учун маъсулиятни «Ислом Давлати»(ИД) ўз зимасига олди. Тожикистон хукумати бирор бир исбот-далилсиз ва ҳужум учун ИД маъсулиятни ўз зиммасига олганига қарамай теракт учун ТИУПни айблади".

HRW: "Ҳукумат доимий равишда машҳур ижтимоий тармоқ ва янгиликлар сайтларини, жумладан «Фейсбук», «Ютуб» ва «Озод Европа радиоси/Озодлик радиоси»ни блоклайди ва мунтазам суратда мобил алоқа операторлари хизматини ва хабар алмашув сервисларини чеклайди".

HRW: «Тожикистон ҳукумати диний ва фикрлар эркинлигини кескин чеклайди ва ҳатто фуқароларнинг ташқи кўринишини ҳам тартибга солади. Масалан, ҳижоб ман этилди, эркакларга эса узун соқол қўйиш тақиқланди.

XS
SM
MD
LG