Ссылки доступа

Бишкекдаги митингда 21 киши ушланди


«Ала-Тоо» майдонида 17 январ куни бўлиб ўтган ноқонуний миграцияга қарши митингда 21 киши ушланди. Улар жамоат тартибини бузишди: автомобиллар йўлини тўсиб қўйишди, тилга олиб бўлмайдиган сўзларни айтиб сўкинишди ва бошқа ноўрин ишларни қилишди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Идоранинг маълум қилишича, митинг 10:00 дан 13:00гача ўтказилиши юзасидан Бишкек мэриси билан келишилган. Соат бирда Бишкек шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Эрлан Атантаев митинг иштирокчиларига митинг вақти тугагани ва барча тарқалиши кераклиги юзасидан тушунтириш берди. Бундан ташқари қўшимча вақт ҳам ажратилди.

Митинг ташкилотчиси Аманбол Бабақулов иштирокчилар олдида чиқиш қилиб тинчлик билан тарқалишларини айтди ва фуқароларга парламентга талабларни ёзма равишда етказиш мақсадида гурух шакллантирилганини маълум қилди. Бироқ шунга қарамай митинг иштирокчилари тарқалмади, дея хабар беради ИИВ.

15:00 делегация парламентдан қайтиб келди ва талаблар спикер ўринбосарига берилганини ҳамда тез орада жавоб олишларини айтишди. Бироқ митинг иштирокчиси бўлган фуқаролар тарқалмади ва жамоат тартибини бузишга уриндилар. Шундан кейин айрим фуқаролар жамоат тартибини буза бошлади.

15:30 да милиция ходимлари жамоат тартибни бузган 21 нафар фуқарони Биринчи май туман ички ишлар бўлимига олиб келди. Уларга нисбатан жамоат тартибини бузиш айби бўйича материаллар тўпланмоқда ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Уларга нисбатан қонунларга асосан қарор қабул қилинади.

17 январ куни майдонда ноқонуний миграцияга барҳам берилишига бағишланган митинг бўлиб ўтди. Иштирокчилар Хитой фуқароларини Қирғизистонда бўлишлари нечоғлик қонунга мослигини текшириб кўришни талаб қилдилар.

XS
SM
MD
LG