Ссылки доступа

Тошкентда кўп қаватли уйнинг тўртта болахонаси қулаб тушди


Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги кўп қаватли уйнинг тўртта хонадони болахонаси қулаб тушди. Бу ҳақда Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ҳодиса 17 январь куни тахминан соат 18:40да Учтепа туманидаги 23-кварталда жойлашган 20-сон уйда юз берган. Иккинчи қаватдан бешинчи қаватгача устма уст дойлашган тўртта хонадоннинг болахонаси бирданига қулаб тушганига қурилиш талабларига риоя қилинмагани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Расмий хабарда билдирилишича, болахоналарни ғишт билан ўраш пайтида уларнинг конструкциясига зарар етказилган.

Болахоналар қулаши оқибатида одамлар жабрланмаган.

XS
SM
MD
LG