Ссылки доступа

Қирғизистон Қозоғистон билан чегарани демаркациясини якунлади


Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Қозоғистон билан мамлакатлар ўртасидаги чегарани демаркация қилиш тўғрисида имзоланган Шартномани ратификация қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати маълум қилди.

Демаркация тўғристидаги шартнома 2017 йилнинг 25 декабр куни Қозоғистон пойтахти Остонада Жээнбековнинг ташрифи вақтида имзоланган эди. 2018 йилнинг 6 декабр куни ҳужжат Қирғизистон парламенти томонидан ратификация қилинган эди. Энди мамлакат ТИВ ҚРда процедура жараёни якунлангани ҳақида Қозоғистон томонини хабардор қилиши керак.

Ҳужжат чегараларни юридик расмийлаштириш мақсадида томонлар ўртасида имзоланган эди. Демаркировка қилинган давлат чегарасининг умумий узунлиги 1257,07 километрни ташкил қилади.

Икки мамлакат чегараларига 683 та чегара белгиси ва 1055 та чегара устуни ўрнатилган.

XS
SM
MD
LG