Ссылки доступа

Ноқулай об-ҳаво туфайли Шарқий Қозоғистон трассасида 400 га яқин киши қийин аҳволга тушиб қолди


20 январ куни кучли қор бўрони туфайли 03:50 дан бошлаб республика аҳамиятига молик «Олмаота-Усть-Каменогорск» автомобил йўлининг Шарқий Қозоғистон вилояти Уржар туманидаги 681 километрда автотранспортлар тирбандлиги юзага келди, дея хабар беради Қозоғистон ИИВ фавқулотда вазиятлар қўмитаси.

Мазкур йўналишдаги автомобил йўлида ҳаракатлар 12:00дан бошлаб тўхтатилди.

ФВҚнинг хабарига кўра, тирбандликда умумий ҳисобда йўловчилар сони 420га яқин бўлган еттита автобус, 45 та КамАЗ, 30 та енгил ва саккизта ГАЗель бор.

Табиий офат жойидан одамларни эвакуация қилиш мақсадида беш нафар ходим ва "КУНГ" русумидаги икки дона техникадан иборат ФВ кучлари ва воситалари юборилди. Шунингдек, ФВ қўмитасининг Шарқий минтақавий аэромобиль оператив-қутқарув отрядининг саккиз кишидан иборат гуруҳи ва тўртта техника жўнатилди, бироқ одамларўз автомобилларини ташлаб кетгиси келмаяпти, дея хабар беради муассаса.

Уржар туманидаги Таскелен қишлоқ хокимиятига тегишли Маданият уйи биносида иситиш пункти ташкил этилди.

XS
SM
MD
LG