Ссылки доступа

Ҳалқаро донорлар Тожикистон бюджетини қўллаб-қувватлаш дастурини тўхтатди


Архивное фото

Тараққиёт бўйича Тожикистоннинг ҳамкорлари сифатида кўриладиган Халқаро молиявий институтлар мамлакат давлат бюджетини қўллаб-қувватлашни тўхтатди.

Давлат бюджети тўғрисидаги қонунда, Тожикистон 2018 йилда давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро молиявий институтлардан, жумладан Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банкидан 200 млн сомони (21 млн доллардан кўпроқ)дан ортиқроқ миқдорда имтиёзли кредит ва грантлар олиши кўзда тутилган эди.

Жаҳон банкининг Тожикистон иқтисодиётидаги вазиятга бағишланган янги ҳисоботида ҳукумат Халқаро валюта жамғармаси(ХВЖ) билан тегишли келишувга эришмагунига қадар ривожланиш бўйича барча ҳамкорлар бюджетни қўллаб-қувватлаш дастурларни ҳаётга татбиқ этилишини тўхтатиб туриши таъкидланади.

Ҳисоботда Битим шартлари тўғрисида ҳеч қандай гап йўқ, бироқ бундан аввалроқ Тожикстон ҳукумати давлат бюджетини молиялаштириш дастурини қайта тиклаш мақсадида ХВЖ билан музокаралар олиб борган эди.

ЖБ ҳисоботида таъкидланишича, ўтган йили мамлакат бюджетига келиб тушадиган даромадларнинг дефицити бизнесни сайёр текширувлар мобайнида ундирилган жарима ва пениялар ҳисобига қопланган. Таҳлилчиларнинг таъкидлашларича, ҳукумат солиқ текширувлари вақтида ундирилган тўловларни кўрсатмаяпти, келиб тушган маблағлар эса солиқлар категориялари бўйича тақсимланмоқда.

«Бюджет тақсимотидаги шу каби услубий ўзгаришлар мамлакатдаги солиқ қонунларига ихтиёрийриоя қилиш тенденцияларини тўғри баҳолашга тўсқинлик қилади», - дея таъкидламоқда ҳисобот муаллифлари.

Балки, мана шу факт халқаро молиявий институтларнинг давлат бюджетини қўллаб қувватлаш дастурини тўхтатиб туришга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG