Ссылки доступа

Қирғизистонда оқ қалпоққа маданият рамзи мақоми бериш таклиф қилинмоқда


21 январ куни парламентнинг таълим, фан, маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар бўйича қўмитасида «Миллий бош кийим бўлмиш Оқ қалпоққа маданий рамз мақомини бериш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Ҳужжат Жўқорғу Кенеш депутатлари Экмат Байбақпаев («Республика – Ата Журт» фракцияси) ва Бакирдин Субанбеков («Бир Бол» фракцияси) томонидан ишлаб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айни шу депутатлар 2018 йилнинг баҳорида шу каби қонун лойиҳасини кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим қилган эди. Ўшанда муаллифлар миллий бош кийимни таҳқирлаган айбдорлар 2000 сом (30 долларга яқин) миқдорида жаримага тортилишини таклиф қилган эди. Энди эса жисмоний шахслар 1000 сом ($15), юридик шахслар эса 5000 сом ($450) миқдорида жаримга тортилишлари керак, деган ташаббус илгари сурилмоқда.

Бундан аввал парламент хорижга чиқадиган президент ва спортсменлар оқ қалпоқ кийиши мажбурлиги борасида таклиф киритган эди.

Қирғизистонда 5 март - Оқ қалпоқ ва қирғиз миллий кийимлари куни сифатида нишонланади.

Оқ қалпоқ – бу қирғизларнинг миллий бош кийимидир.

XS
SM
MD
LG