Компания матбуот котиби Далер Абдуллонинг хабар қилишича, кучли қор бўронлари прогнозларга кўра яқин ики кун давом этади, шу сабабли қор кўчкилари хавфи сақланиб турибди.
Далер Абдуллонинг 20 январ куни айтишича: «Компания, Транспрт вазирлиги ва ИИВ ходимларидан иборат қўшма штаб тузилди, бу штаб қор кўчкиси ва бошқа табиий офатлар хатари туфайли йўлни беркитиш борасида қарор қабул қилади. Бугун кўчки хатари боис автомобил йўлининг 48- ва 73- участкаларида ҳаракатлар тўхтатилиши борасида қарор қабул қилинди».
Унинг сўзларига қараганда, бу йўлнинг энг заиф участкасидир, қолган участкаларда ҳаракат давом этаверади ва компания ходимлари йўлларни тозалашга ҳаракат қилмоқда. «Шуни айтиш керакки, асосий хатарлар Варзоб туманида кузатилмоқда. Эрталабдан бошлаб ходимларимиз йўлларни тозалашга ва қоялардаги вазиятни назорат қилишга киришди», - дея қўшимча қилди Далер Абдулло.
Унинг таъкидлашича, йўлнинг айрим участкаларида қор қалинлиги 75 см.га етди. Далер Абдулло ҳайдовчиларни кўрилаётган чораларни тушуниш билан қабул қилишга чақирди, чунки кўрилаётган чоралар ҳайдовчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Унинг сўзларига қараганда, айримлар Душанбе-Чанақ йўли пуллик бўлгани боис йўл 24 соат ишлаши лозимлигини талаб қилади, аммо фавқулотда ҳодиса юз бергудек бўлса фуқаролар учун маъсулияткомпания зиммасига тушади.
Душанбе-Чанақ йўли Сўғд вилоятинипойтахт билан боғлайди. Тожикистон Фавқулотда вазиятлар ва фуқоро мудофааси Қўмитасининг маълум қилишича, ўтган ҳафтада Тоғди Бадахшон Мухтор вилоятида қор кўчкиси оқибатида уч нафар маҳаллий аҳоли вакили ҳалок бўлди. Яна икки киши Сўғд вилоятида қор остида қолди.