Ссылки доступа

Бишкекдаги «Оқ уй» олдида "циркчилар" митинг ўтказди


Бугун Давлат цирки ходимлари парламент биноси олдида митингга чиқди.

Труппа раҳбари Данияр Болокбаевнинг журналистларга айтишича, улар цирк санъатини биладиган ва тушунадиган инсон бош директор этиб тайинланишини талаб қилмоқда. Митинг ўтказувчилар ўз номзодларини - цирк ходими бўлмиш гимнастикачи Аида Акматовани тавия қилмоқда.

Улар мана 45 кундирки, директор тайинланмаётганидан ташвишга тушишган, жамоага кимнинг номзоди кўрсатилаётгани ҳақида маълум қилишмаган. Агар ўзларининг талаблари бажарилмайдиган бўлса, у ҳолда Давлат циркининг 40 нафар ходимидан 35 нафари ишдан бўшашга ҳақида ариза ёзишларини айтишди.

Давлат циркининг аввалги раҳбари 2004 йилдан бери ишлаб келаётган Қурмангази Исанаев жамоанинг норозилиги сабабли 2018 йил охирларида ишдан бўшатилди. Директор вазифасини Дарья Кусеинова вақтинча бажариб турибди.

Хабарларга кўра, Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги Қирғиз Давлат цирки бош директорлигига номзодларнинг дастурлари билан танишиб чиқмоқда. Вазир Азамат Жаманқуловнинг айтишича, раҳбарлик лавозимига тўрт киши даъвогарлик қилмоқда.

Қирғиз давлат циркига 1962 йилда асос солинган. Бугунги кунда бу ерда 130 киши ишламоқда, уларнинг 40га яқини артистлардир.

XS
SM
MD
LG