Ссылки доступа

Қозоғистонда экоинпекторларга ҳужум қилганликда гумонланганлар ушланди


Қарағанда вилоятида «Охотзоопром» давлат корхонасининг икки нафар ходимига ҳужум уюштирганликда гумон қилинган уч нафар шахс Қизил Ўрда вилоятида ушланди, дея бугун хабар берди Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, ҳужум оқибатида бир инспектор жароҳат олгани туфайли вафот этди, иккинчиси жароҳат олди.

ИИВ ички ва ташқи коммуникациялардепартаменти директори Алмас Садубаевнинг маълум қилишича, “махсус амалиёт” вақтида уч эркак Қизил Ўрда шаҳридаги хусусий уйлардан бирида ушланди. Улар вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди. ИИВнинг маълумотига кўра, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Охотзоопром»нинг икки инспектори- Ерлан Нургалиев ва Петр Ницикка 13 январ куни кечқурун Қарағанда вилоятининг Нурин туманида ҳужум қилинди. Ҳодиса инспекторлар рейд тадбирларини ўтказаётганларида ва сайғоқларни отаётганликда гумон қилинганларни ушлашга ҳаракат қилаётганларида юз берди, бироқ улар қаршилика учради. 15 январ куни Қозоғистон Қишлоқ хўжалик вазирлиги “Охотзоопром” давлат корхонаси инспектори 53 ёшли Ерлан Нургалиевнинг вафот этганини маълум қилди. Қариндошларининг айтишларича, Нургалиев шифохонага 14 январ куни эрталаб олиб келинди, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади. Петр Ницик оғир жароҳат олди, у тирик.

ИИВ жиноий иш “Қотиллик” моддаси бўйича тергов қилинаётганини маълум қилди. Ички ишлар вазири Қалмуханбет Қасимов бундан аввал гумондорлар орасида полиция ходимлари йўқлигини айтган эди.

Прокуратуранинг хабар қилишича, Қозоғистон бош прокурори ҳужум борасидаги иш терговини “шахсий назоратига олган”. Қозоғистон бош прокурори ўринбосари Андрей Лукин баёнот бериб, ҳужум қилганлар “эгаллаб турган молиявий-ижтимоий мавқеидан қатъий назар” жазога тортилишини айтди.

XS
SM
MD
LG