Ссылки доступа

Мирзиёев 2019 йилда 36 та давлатга боришни режалаштирмоқда


Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев учун жорий йил 36 та хориж давлатига ташриф буюриш режалаштирилган. Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжаев хабар берди.

20 январь куни республика раҳбари чет элга иккинчи, яъни Германияга сафарини амалга оширади. Берлинда ўзбек президенти президент Франк-Вальтер Штайнмайер, канцлер Анела Меркель ва Бундестаг раиси Вольфганг Шойбле билан учрашади.

Унинг хориж сафарлари Ҳиндистонга ташриф буюриш билан бошланган эди. 17-18 январь куни у “Жўшқин Гужарат” IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этди.

Олдинда президентни Бельгия, Швейцария, Канада, Япония, Болгария ва Беларусга сафарлар кутиб турибди.

XS
SM
MD
LG