Ссылки доступа

Исроил Эроннинг Суриядаги объектларига зарбалар бергани ҳақида маълум қилди


Исроил мудофаа армияси душанба куни эрталаб Сурия пойтахти Дамашқ шаҳридаги Эроннинг “Ал-Қудс” махсус кучлари позицияларига зарбалар берганини маълум қилди.

Суриядаги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси таркибидаги махсус бўлинмалар нишонлари, жумладан, қурол-яроғ омборхоналари ҳужумга учраган. Уларнинг асосийси Дамашқ аэропортида жойлашган. Шунингдек, Эрон разведка объектлари ва Эрон машғулот лагери ҳам нишонга олинган, дея хабар тарқатган исроиллик ҳарбийлар. Улар Суриядаги иккита ҲҲМ(ҳаво ҳужумидан мудофаа) қурилмаси йўқ қилингани ҳақидаги видеоёзувни ҳам тарқатишган. Улардан бири Россияда ишлаб чиқарилган замонавий “Панцирь” комплекси эканлиги тахмин қилинмоқда.

Исроил армияси баёноти Исроил ҲҲМ тизимлари Голан тепаликлари шимолий қисмидан чиқарилган ракетани ушлагандан бир неча соат ўтиб чоп этилган. Ракетани айнан ким учиргани ҳақида хабар берилмаган. Бироқ бундан олдин Сурия ОАВ Сурия ҲҲМ мамлакта жанубида “Исроил ҳаво ҳужумини бартараф этгани” ҳақида хабар берганди. Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинги маркази маълумотларига кўра, Исроилнинг ҳарбий самолётлари Дамашқ аэропорти ҳудудига зараб берган.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху аввалроқ Исроил авиациясининг Дамашқ жанубий ҳудудларига йўллаган зарбалари Эронга қарши қаратилганини маълум қилганди. Шундай қилиб Исроил Теҳроннинг Сурия ҳудудида мустаҳкамланиб олишига қарши курашмоқда, деб ёзади Нетаньяху ўз твиттерида.

Сурияда етти йилдан буён давом этаётган ҳарбий қарама-қаршиликда Эрон ва “Ҳезболлла” радикал гуруҳи Сурия ҳокимияти томонидан туриб жанг қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG