Ссылки доступа

Тожикистонда қочоқ милиция майори ҳибсга олинганларни қийноққа солгани учун судланмоқда


Хўжанд гарнизонининг ҳарбий суди милиция майори Шуҳрат Шамсиддиновга нисбатан очилган жиноий ишни кўриб чиқишга киришди, у ҳибсга олинган фаолияти тақиқланган Тожикистон Ислом Уйғониш партияси(ТИУП) собиқ аъзоси Комил Хўжаназаровни қийноққа солишда айланмоқда.

Хўжаназаров Сўғд вилояти ИИБда навбатдаги сўроқдан бир кун аввал видеомурожаат қолдирди ва ўз жонига қасд қилди.

Сўғд вилояти ИИБ икки нафар терговчиси ва Тожикистон МХДҚ Ашт тумани бўйича бўлими ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Ёз ойида вилоят ИИБ терговчиси Латифжон Юлдошев 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди, давлат хавфсизлик ходими Муҳаммад Наимова 12 йил муддатга колонияга ҳукм қилинди. Хўжанд гарнизонининг ҳарбий суди 19 июн куни уларни қийноқларга солиш, ноқонуний ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш ва ёлғон кўрсатма беришга мажбурлаш бўйича айбдор деб топди.

Жиноий ишнинг учинчи фигуранти – Сўғд вилоят ИИБ ходими,майор Шуҳрат Шамсиддинов ўтган йил сўнгида Қирғизистоннинг Баткенида ушланган ва Тожикистонга экстрадиция қилинган эди. Милиция майори Шамсиддиновга нисбатан2017 йил ёз ойлари сўнгидан бошлаб қидирув эълон қилинан эди – чунки у Комил Хўжаназаров ўз жонига қасд қилганидан кейин жиноий иш очилганидан хабар топгач Тожикистон ҳудудларини тарк этган эди.

Суд эшитувлари ёпиқ режимда бўлиб ўтади, чунки қийноқлар тўғрисидаги иш «маҳфийлик» грифига эга, дея 21 январ куни маълум қилди ҳарбий суд судьяси Баҳтиёр Бобожонзода. Шу сабабли ҳам у жиноий иш тафсилотларини айтишни истамади. Қочоқ майорнинг адвокати Шахидбой Хожибоев ҳам журналистлар билан учрашувни истамади, фақат Хўжаназаров қонунга зид равишда ушланган ва қийноққа солинган вақтида ўз ҳимоясидаги шахс Хўжандда ишлай бошлаганини, шу сабабли бу жиноятга алоқаси йўқлигини айтди. Бироқ жабрдийда оиланинг адвокати Гулнора Аминованинг айтишича, терговнинг аниқлашича майор Шамсиддинов исломий партиянинг собиқ аъзосининг ушланиши ва қийноққа солинишида иштирок этган.

31 ёшли Комил Хўжаназаров 2017 йил ёзида фаолияти тақиқланган ТИУПнинг 15 нафар собиқ аъзолари таркибида ушланган эди. Кўп ўтмай у қўйиб юборилади, бироқ Сўғд вилояти ИИБда навбатдаги сўроқдан бир кун аввал Хўжаназаров ўз жонига қасд қилди. Ўлимидан аввал у видеомурожаат қолдириб, милиция ходимлари томонидан қийноқларга солинганини маълум қилди.

Видео тармоққа жойлаштирилганидан сўнг, расмийлар жасадни эксгумация қилди ва қайта экспертиза ўтказилди. Марҳумнинг танасида қийноқлар ва калтаклар излари аниқланди, шундан сўнг Сўғд вилоят ҳарбий прокуратураси жиноий иш қўзғади.

XS
SM
MD
LG