Муассаса вакилларининг сўзларига қараганда, ўзларининг мурожаатларига Америка компаниялари "расмий жавоб" қайтарган, бу жавобда «ҳозирда Россия қонунчилигининг бажарилиши, келажакда ҳам бу нормалар бажарилиши муддатлари ҳақида бирор бир амалий» маълумот берилмаган.
"Медуза" нашрига Роскомнадзор матбуот хизматининг тасдиқлашича, маъмурий иш маълумот тақдим қилмаслик моддаси бўйича қўзғатилган. Бундан аввал муассасанинг хабар қилишича, кимда ким шахсий маълумотлар сақланиши борасида давлат идораларига хабар бермайдиган бўлса, у ҳолда беш минг рублгача жаримага тортилади.