Ссылки доступа

Наманганда "фоҳишалар яшайдиган хонадонларнинг" кириш йўлагига видеокамералар ўрнатилмоқда


Наманган шаҳрида "фоҳишалик билан шуғулланиб рўйхатга тушган" одамлар яшовчи хонадонларнинг кириш йўлакларига видеокамералар ўрнатилмоқда. Бу борада Наманган вилоят ҳокимияти матбуот хизмати 20 январь куни маълум қилди.

Расмий маълумотда айтилишича, видеокамералар жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида микрорайонларда ўрнатилмоқда. Шунингдек, микрорайонлардаги кўнгилочар масканлар, компьютер ўйинхоналари, спиртлик ичимликлар сотилувчи дўконлар ҳамда ҳудудлар марказлари ҳам видеокамера орқали назоратга олинади.

“Ушбу кузатув камералари Ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ҳамда туну-кун назоратга олинади”, дейилади расмий хабарда.

Бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда оломон 2 нафар ўсмирни шафқатсиз калтаклаб бехуш қилгани тўғрисидаги видео тарқалган эди. Тармоқ фойдаланувчилари бу воқеа Наманган вилоятида бўлиб ўтганини ёзган эдилар.

XS
SM
MD
LG