Ссылки доступа

Ўзбекистон ва Германия 8 миллиард евродан кўпроқ лойиҳаларни амалга оширмоқчи


Ўзбекистон ва Германия умумий қиймати 8 миллиард евродан кўпроқ бўлган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришди. Бу ҳақда 21 январь куни Берлинда канцлер Ангела Меркел ва президент Шавкат Мирзиёев ўтказган брифингда маълум қилинди.

«Томонлар инвестиция ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини билдирди. Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилгани, бошқа битимлар бўйича ишлар давом этаётгани маълум қилинди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Шавкат Мирзиёев 20 январь куни расмий ташриф билан Германияга келган эди.

21 январь куни у Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер, канцлер Ангела Меркел ва Бундестаг раиси Вольфганг Шойбле билан учрашувлар ўтказди.

22 январь куни Мирзиёев Мюнхенда Бавария бўлгаси бош вазири Маркус Зёдер ҳамда Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

XS
SM
MD
LG