Фуқаро авиацияси давлат агентлигининг директори Қурманбек Акишев ҳукумат ташаббусини изоҳлар экан, самолётлар русуми ва нарҳи ҳозирча аниқланмаганлигини айтди. «Самолётлар сотиб олиш таклифи берилди. Қарорни ҳукумат қабул қилади. Улар икки ой сўрашди. Шу муддат ичида улар қарор қабул қилишади», - деди Акишев.
Боронов чиқиш қилган қўмита, «Эйр Кыргызстан» авиакомпанияси билан юзага келган вазиятни муҳокама қилмоқда. Фирма акцияларининг 49% ҳукумат томонидан сотувга қўйилди. Давлат мулкини бошқариш Фонди авиакомпания аҳволини жуда ҳам оғир дея баҳолади ва вазиятдан чиқиб кетиш учун активларни авиацияси анча тараққий этган мамлакатларга сотишни таклиф қилди.