Барча ҳарбий комиссариятларга 50 ёшгача бўлган эркакларнинг ҳарбий хизматга яроқлилиги текширилиб кўриш борасида кўрсатма берилди, дея таъкидлайди Мудофаа вазирлигидаги манба.
Нашр мухбирларининг хабарига қараганда, Афғонистоннинг Туркманистон билан чегара ҳудудларининг ҳаммаси қуролли гуруҳлар томонидан назорат қилинмоқда. Бу ерда гап асосан “Толибон” ҳаракати ҳақида бормоқда. Туркманистоннинг Афғонистон билан давлат чегарасининг узунлиги 800 километрни ташкил қилади ва ҳарбийлар чегара ҳарбий ҳаракатлар эҳтимолидан хавотирга тушмоқда.
Ҳарбий манба туркман армиясидаги “маймунлар йиғлайдиган аҳвол” ҳақида гапиради. "Бизда ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш тажрибаси йўқ. Қўмондонлик ягона йўл толиблар ва бошқа гуруҳлар билан тил топишишдан бошқа илож йўқлигини айтишади. Бу ҳамиша [мамлакат собиқ президенти Сапармурат Ниёзов давридан бери] бўлиб келади. У ўшанда - сизнинг мамлакатни ҳимоя қилишингизга ҳожат йўқ, мен ўзим ҳимоя қиламан, сиз пахта теринг ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланинг дерди", — дейди манба.
Январ ойида "Хроники Туркменистана" нашри мамлакатдаги заҳирадагилар текширилаётгани ҳақида хабар тарқатган эди. 8 январдан бошлаб давлат идоралари ва ташкилотларида ишловчи барча эркакларнинг кадрлар бўлимига ҳарбий гувоҳномаларини зудлик билан топшириш талаб қилинди, дея ёзади нашр.