Ссылки доступа

Қозоғистонда контрабандада айбланаётган ҚР парламентининг собиқ депутати айбига иқрор бўлмаяпти


Олмаотада контрабанда иши бўйича суд жараёнлари давом этмоқда, судда асосий айбланувчи сифатида ҚР парламентининг собиқ депутати Дамирбек Асилбек уулу кўрилмоқда.

Суднинг сўнгги мажлисида иштирок этган парламент депутати Руслан Чойбековнинг айтишича, суд айбланувчиларни сўроққа тута бошлади. «Менимча, жараён сиёсийлаштирилгани кўриниб турибди. Бошқа судланувчилар Дамирбек билан таниш эмаслигини айтишмоқда. У билан ўтирганларнинг ҳаммаси – чегара яқинида таксичилик қиладиган йигитлар, улар таксида юкларни ташиш билан шуғулланиб келишарди. Суд ўриндиғида ўтирган Қозоғистон ва Қирғизистон фуқоролари бир-бирларини танимасликлари маълум бўлди. Шу сабабли қандайдир «уюшган жиноий гуруҳ ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас», - деди Чойбеков.

Унинг сўзларига қараганда, ўтган жума куни Асилбек уулу сўроқ қилинди. У ўзига қўйилган айбловларни тан олмади.

2018 йилнинг февралида трансчегаравий контрабанда билан шуғулланувчи 29 кишидан иборат гуруҳ қўлга олинди, улар орасида уч нафар ҚР фуқаролари бор эди. Маълум бўлишича, қўлга олинганларнинг бири «Қиғизистон» фракциясидан парламент депутати Дамирбек Асилбек уулу бўлиб чиқди.

Кейинроқ Қозоғистон ТИВ у Қозоғистон Республикаси фуқароси эканлигини маълум қилди. Бироқ парламент депутатининг отаси бу хабарни инкор қилди, ҳамда Дамирбек Асилбек уулу Қирғизистон фуқароси эканлигини, Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳрида туғилганини, айни шу шаҳарда вояга етганини ва таълим олганини айтди. Бошқа давлат фуқароси бўлгани боис Асилбек уулуўтган йилнинг апрел ойида депутатлик мандатидан маҳрум бўлди. Аммо 2018 йилнинг декабрида маълум бўлишича, Қозоғистон расмийлари унинг фуқаролигини бекор қилган.

Дамирбек Асилбек уулу ҳибсга олинган жиноий иш бўйича суд жараёнлари Олмаотадаги туманлараро судда бўлиб ўтмоқда. Жараён 2018 йилнинг 19 октябрида бошланди. Ўша куни собиқ депутатнинг ўзи баёнот бериб, ҚР фуқароси эканлигини айтди ва шу сабабли Қирғизистонда суд қилишларини сўради.

XS
SM
MD
LG