Ссылки доступа

Ўзбекистонда қурилиш кўпайгани ортидан Хитой 2,1 миллиард доллар фойда кўрди


U
U

Хитой Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида энг кўп улушга эга бўлган 20 давлат орасида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Давлат статистика қўмитасининг 22 январда билдиришича, 2018 йилда Ўзбекистоннинг Хитой билан савдо айланмаси 6 миллиард 427 миллион 800 минг долларни ташкил қилган. Бу маблағнинг 2 миллиард 869 минг доллари экспорт, 3 миллиард 558 минг 900 минг доллари импорт ҳиссасига тўғри келади.

Маълумотда айтилишича, 2018 йилда Ўзбекистонда қурилишлар ҳажмининг кўпайгани ортидан биргина Хитой 2 миллиард 100 миллион сўм фойда кўрган. Ўзбекистон бу пулга Хитойдан махсус қурилиш техникаларини сотиб олган.

Бундан ташқари Ўзбекистон қурилиш саноатига Жанубий Корея 1,5 миллиард долларлик махсус техника сотган.

Қўмита ҳисоботида таъкидланишича, 2018 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 33 миллиард 800 миллион доллар бўлган. Товар айланмасининг 14 миллиард 250 миллион доллари импортга, 19 миллиард 550 миллион доллари экспортга тўғри келган.

XS
SM
MD
LG