Дарахтлар инвентарицазияси тўғрисидаги қарор ҳукумат томонидан қабул қилинганини 22 январда Адлия вазирлиги билдирди.
Инвентаризация қилинган дарахтлар реестрида дарахтларнинг сони, тури, ёши, айланаси, географик жойлашуви қайд этилади. Жисмоний шахслар эгалик қилаётган ҳовлилардаги дарахтлар рўйхатга олинмайди.
Мазкур реестрни тузиш учун маҳаллий ҳокимиятлар қошида махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилади.
Қарорга асосан, ҳар беш йилда бир марта дарахтлар инвентаризацияси ўтказиб борилади