Ссылки доступа

Ўзбекистонда шанба куни умумхалқ экологик хайрия ҳашари ўтказилади


Оммавий ҳашар.

Оролбўйидаги экологик вазиятни юмшатиш тўғрисидаги ҳукумат фармойишига асосан 26 январь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Адлия вазирлигининг 22 январь куни билдиришича, экологик ҳашар доирасида маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўчалар ва йўлаклар ҳамда болалар майдончалари тартибга келтирилади.

“Мазкур хайрия ҳашаридан тушган маблағлар Орол денгизининг суви қуриган майдонларида ҳимоя ўрмонларини барпо этиш, минтақада экологик ҳолатни ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланади”, дейилади расмий ахборотда.

XS
SM
MD
LG