Ссылки доступа

Қирғизистонда давлат тилини билмаган амалдорлар жазоланиши таклиф қилинмоқда


Сиёсатчи, жамоат арбоби Азимбек Бекназаров давлат тили аҳволини яхшилаш зарурлигини айтиб парламент, ҳукумат ва президентга мурожаат йўллади.

Жумладан, унинг баёнот беришича, 2000 йилда Конституцияга расмий тил тўғрисидаги нормалар киритилгандан сўнг қирғиз тилининг аҳволи ёмонлашиб кетган. Мурожаатда мисол сифатида рекламалар келтирилган, муаллифларнинг фикрича, рекламалар асосанрус, инглиз, араб, корей ва хитой тилларида экан.

Азимбек Бекназаров ҳам имзо чекккан мурожаат муаллифларнинг фикрича, давлат хизматларига ишга олаётганда ходимларнинг давлат тилини билиши асосий шарт бўлиши, давлат тили бўйича комиссия билан ҳамкорликда реклама матнларини тартибга солиш керак экан. Бундан ташқари, мурожаатда қирғиз тилини билмайдиган амалдорлар учун худди тупурганларга солинадигандек - ҳозирча 5,5 минг сом (80 долларга яқин) жарима солиш таклифи берилган.

Мурожаат муаллифлари тупурганларга қарши курашаётган ҳукумат бу таклифларни ҳам эътиборга олишига умид қилмоқда.

Бундан аввал жамоат, сиёсий ва ватанпарвар кучлар қурултойи ижроия қўмитаси томонидан конституциявий ислоҳатлар ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тайёрлангани, унга кўра 2019 йилнинг ноябрида референдум ўтказилиши таклиф қилингни ҳақида маълум қилинган эди. Референдумга Конституциядан рус тили ҚРда расмий тил экани борасидаги нормалар олиб ташланиши ҳам киритилади. Мазкур жамоат, сиёсий ва ватанпарвар кучларнинг вакили Азимбек Бекназаров рус тилини расмий мақомдан маҳрум қилиш лозимлигини илгари сурар экан, рус тили худди инглиз тили сингари халқаро тил бўлиши лозимлигини айтган эди.

Конституцияга кўра Қирғизистонда рус тилига расмий мақом берилган. Ҳужжатлар ва шаҳарларда хизматлар қисман рус тилида олиб борилиши жамиятнинг маълум табақаларида норозиликларни келтириб чиқармоқда.

XS
SM
MD
LG