Ссылки доступа

Америка разведкаси Қўшма Штатларга бўладиган таҳдиддан огоҳлантирди


Директор Национальной разведки Дэн Коатс, представивший новую стратегию

Яқин йилларда Россия ва Хитой Иккинчи жаҳон урушидан кейин ғарб демократик қадриятлари асосида қарор топган халқаро тартибнинг кучсизланиб қолганидан фойдаланган ҳолда Қўшма Штатларга чақириқ билан чиқишга ҳаракат қилиши мумкин.

Бу борадаги тезис сешанба куни Вашингтонда эълон қилинган АҚШ янги разведка стратегиясида ўз аксини топган.

Америка таҳлилчиларининг фикрича, яқин келажакда халқаро институтларнинг ролини пасайиши, демокатияга ҳужум ва ғарб мамлакатлари давлат тузилмаларининг изоляцияси каби глобал тенденциялар ҳукмронлик қилади. "Россиянинг дунёнинг турли минтақалари ҳукуматларига таъсирини кучайтиришга интилиш ҳаракатлари Қўшма Штатлар манфаатларига зид келади", - дейилади ҳужжатда. "Хитойнинг ҳарбий модернизациялашуви ва унинг Тинч океани минтақаси ва унинг ташқарисида иқтисодий ва ҳудудий ҳукмронликка интилиши хавотирларга сабаб бўлмоқда, шу билан бирга ўзаро манфааатли масалалар бўйича Пекин билан ҳамкорликда ишлаш имкониятлари мавжуд”, - дейилади разведка стратегиясида.

Бу ҳужжат ҳар тўрт йилда янгиланади. 2001 йилнинг 11 сентябрида юз берган террор ҳужумларидан кейин Америка разведкаси халқаро терроризмни Қўшма Штатлар учун асосий хавф дея эълон қилди. Энди урғу геосиёсий беқарорликларга берилмоқда, унинг оқибатларини бартараф этиш Қўшма Штатларга асосий таҳдид бўлиши мумкин.

Ҳужжатда потенциал рақиблар қўлига янги технологияларнинг тушиб қолмаслиги учун жавоб изланиши зарурлиги айтилади. Масалан, рақиблар қўлига космик қуроллар, кибертехнологияларнинг тушиб қолиши жамиятда демократик инстутларга бўлган ишончга путур етказади, суперкомпьютерларнинг тушиб қолиши эса рақибларга АҚШдан устун бўлишига ёрдам беради.

XS
SM
MD
LG