Ссылки доступа

Қирғизистонда Давлат цирки артистлари ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди


Давлат циркининг 30 дан ортиқ артистлари, жумладан труппа раҳбарлари ҳам, ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди. Бу ҳақда «Жаш Қирғизстан» труппасининг раҳбари Данияр Болокбаев маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, улар ариза билан бирга Маданият вазири Азамат Жаманқуловга турли халқаро конкурсларда қўлга киритилган кубок ва ёрлиқларини ҳам топширишни ният қилишган. «Вазир [бош директор] уч кун мобайнида тайинланишини ваъда қилган эди. Бугун учинчи кун. Оқшом тушмоқда, аммо бирор бир иш қилинмади», -деди Болокбаев.

21 январ, душаеба куни Давлат цирки артистлари парламент биноси олдида митинг уюштирди. Улар салкам икки ойдан бери бош директор тайинланмаётганига эътироз билдиришди ҳамда бу лавозимга циркартисткаси Аида Акматова номзодини тавсия қилишди. Кейинроқ улар Маданият, Ахборот ва туризм вазирлиги биноси олдида, сал ўтиб эса Хукумат уйи олдида акция ўтказдилар. Улар биноларга кириш йўлагига ўзларининг халқаро ва давлат мукофотларини қўйиб чиқишди.

Маданият, Ахборот ва туризм вазири Азамат Жаманқулов аввалроқ номзодларнинг дастур ва концепцияларини ўрганиш жараёни кетаётганини, бу лавозимга яхши менеджер тайинланиши лозимлигини айтган эди.

2004 йилдан бери ишлаб келаётган аввалги директор Қурмангази Исанаев жамоанинг норозилиги туфайли икки ой муқаддам ишдан бўшатилган эди.

Қирғиз давлат циркига 1962 йилда асос солинган. Ҳозир бу ерда 130 киши ишлайди, уларнинг 40 га яқини – артистлардир.

XS
SM
MD
LG