Ссылки доступа

Бош прокуратура Миллий Олимпия қўмитаси айбсизлик презумпциясини бузганини билдирди


Ўзбекистон Бош прокуратураси каратэ миллий федерациясининг президенти Нурхон Нафасов жиноят иши доирасида айбланувчи сифатида жалб қилингани тўғрисидаги хабарларни инкор этди.

“Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон каратэ миллий федерациясининг қатор мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан аниқланган ҳолатлар бўйича бирор-бир шахс, хусусан Н.Нафасов гумонланувчи ёки айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинмаган”, дейилади Бош прокуратура 23 январь куни тарқатган расмий маълумотда.

23 январь куни Миллий Олимпия қўмитасининг расмий сайтида «Нурхон Нафасовнинг кирдикорлари фош бўлди» номли хабар чоп этилган эди. Хабарда Нафасов карате федерацияси мулкини талон тарож қилгани ва 125,5 миллион сўмни ноқонуний ўзлаштиргани тасдиқлангани билдирилган.

Бош прокуратура Миллий Олимпия қўмитаси томонидан тарқатилган мазкур хабарни “айбсизлик презумпцияси қоидаларига зид ва бундай ҳолатлар ўзгаларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказиши мумкин”, деб баҳолади.

XS
SM
MD
LG