Ссылки доступа

Наманганда ёшлар муштлашгани тўғрисидаги видеони тарқатган қирғизистонлик қўлга олинди


Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги WhatsApp орқали миллатлараро низо қўзғатиши мумкин бўлган видеони тарқатганликда гумонланган шахсни қўлга олди.

Вазирлик матбуот хизматининг 24 январда билдиришича, қўлга олинган шахс WhatsApp орқали ўзбек миллатидаги йигитларнинг муштлашуви акс этган видеони тарқатган.

Бу видео бошқа ижтимой тармоқларнинг қирғиз контентида ҳам кенг тарқалиб кетган. Видеони тарқатган шахс уни Ўш вилоятида содир бўлган воқеа сифатида тақдим этган.

Ички ишлар вазирлиги аслида видеода акс этган бу воқеа Наманган вилоятида бўлиб ўтганини, Ўзбекистон Бош прокуратураси бу видеодаги воқеа юзасидан жиноят иши очилганини расман маълум қилганини билдирган.

Бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларнинг ўзбек контентида оломон 2 нафар ўсмирни шафқатсиз калтаклаб бехуш қилгани тўғрисидаги видео тарқалган эди. Тармоқ фойдаланувчилари бу воқеа Наманган вилоятида бўлиб ўтганини ёзган эдилар.

XS
SM
MD
LG