Ссылки доступа

Тожикистонда ҳукмрон партия учун идора қуриш мақсадида бюджет ходимларининг маоши қирқилмоқда


Хатлон вилоятининг Шаҳритус туманидаги давлат идоралари ходимларига, жумладан шифокор ва педогогларга бир кунлик иш ҳақларини ҳукмрон Тожикистон Халқ демократик партияси туман бўлими идораси қурилишига ўтказиш юклатилди.

Маҳаллий расмийлар бу тадбир кўнгилли эканини таъкидламоқда, аммо педагог ва тиббиётчилар бухгалтерия ходимларнинг рухсатисиз бир кунлик иш хақларини ушлаб қолаётганидан шикоят қилмоқда.

Ўз номини ошкор қилишни истамаган Шаҳритус Саломатлик маркази шифокори 23 январ куни ўзларининг бир кунлик иш ҳаққи январ ойида партиянинг туман бўлими ҳисобига ўтказилганини маълум қилди. Унинг 400 сомони (45 доллар) маошининг бир кунлик иш ҳақи 20 сомонини ташкил қилади.

«Бизни тўплашди-да, маошимизнинг бир кунлиқ ҳақи партиянинг туман бўлими идораси учун ушлаб қолинишини айтишди. Қўлимиздан нима ҳам келарди? Ҳатто розилигимизни сўраб ҳам ўтиришмади. Декабр ойида маошимизни тўла олмаган эди», - дейди суҳбатдош. Унинг айтишича, ўтган йили, камида икки марта Душанбедаги “Халқлар дўстлиги” паркини реконструкция қилиш учун маошларидан ушлаб қолишган.

Шу билан бирга маҳаллий расмийларнинг таъкидлашларича, тадбир кўнгилли бўлиб, ҳеч ким бир кунлик иш ҳақини ўтказишга мажбурланмайди. Шаҳритус туман таълим бўлими бошлиғи Зухуршо Пирназаровнинг 23 январ куни айтишича, ходимлар бир кунлик иш ҳақларини мамлакат фаровонлиги йўлида эҳсон қилишининг ёмон томони йўқ.

Хуқуқшунос Ойнихол Бобоназарованинг айтишича, Тожикистон қонунчилиги сиёсий партиялар мақсадлари учун мажбурий маблағ тўплашни тақиқлайди. Унинг сўзларига қараганда, бино қурилиши партия аъзолари маблағлари ва кўнгилли хайрия ҳисобидан бунёд этилиши керак.

Шу билан бирга ТХДПнинг туман бўлими биносининг қурилишига қанча маблағ сарфланиши номаълумлигича қолмоқда. Партия вакилларининг айтишларича, бино икки қаватли бўлади ва айни дамда пойдевори қўйилди.

XS
SM
MD
LG