Ссылки доступа

Текебаев 2020 йилда манзил- колонияга ўтказилади


«Ата Мекен» партияси етакчиси Омурбек Текебаев 2020 йилнинг 10 феврал куни манзил-колонияга ўтказилади. Бу ҳақда Жазони ижро этиш Давлат Хизмати раиси Таалайбек Жапаров маълум қилди.

«Бизда маҳкумларнинг жазо муддатларни ҳисоблайдиган махсус бўлим мавжуд. Улар кунларни ва ҳатто соатларни ҳам ҳисоблаб чиқишади. Агар кимдир ортиқча ўтирган бўлса, у ҳолда у ноқонуний озодликдан маҳрум қилинган ҳисобланади. Шу сабабли ҳаммаси диққат билан ҳисоблаб чиқилади. Менга ҳам оғзаки равишда, ҳам ёзма шаклда кўплаб одамлар мурожаат қилишади. Муддатни кўриб чиқишимизни, манзил колонияга ўтказишимизни сўрашади. Улар орасида Текебаев ҳам бор. Фақат бизда муддатларни ҳисоблайдиган мутахассислар бор. Чунки биз жазо беришни бажараяпмиз, шу сабабли фақат бизнинг ҳисоблар тўғри. Агар нимадир нотўғри бўлса, у ҳолда мутахассислар қонун олдида жавоб беришади», -дейди Жапаров.

Ўтган йилнинг 22 декабр куни ўша вақтда шифохонада бўлган Омурбек Текебаев сиёсатчилар билан суҳбатлашар экан, икки ойдан кейин манзил колонияга ўтказилишини билдирган эди. Даволанишдан кейин - 9 январ куни Текебаевни Миллий кардиология марказидан колонияга олиб келишди.

«Ата Мекен», партияси етакчиси, парламент собиқ спикери, бир неча чақириқдаги парламент депутати Омурбек Текебаев ва унинг партиядоши, ҚРнинг Жанубий Кореядаги собиқ элчисиДуйшенкул Чотонов 2017 йилда россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг кўрсатмасига биноан «Коррупция» моддаси бўйича айбланган ва ҳар бири саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.

10 январ куни маълум бўлишича, ҚР президенти ҳузуридаги афв қилиш бўйича Комиссия Роза Отунбаеванинг Омурбек Текебаевни афв қилиш борасидаги президентга йўллаган илтимосномасини кўриб чиқишдан воз кечди.

XS
SM
MD
LG