Ссылки доступа

Қозоғистон Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси “ўзига ўзи етказган жароҳат”дан сўнг вафот этди


Миллий гвардиянинг «Оңтүстік» (“Жануб”) минтақавий қўмондонлиги Миллий гвардиянинг бир ҳарбий хизматчиси бошидан олган жароҳатидан сўнг вафот этганини маълум қилди. Ҳодиса чоршанба куни кечқурун Олмаота вилоятининг Узинағаш қишлоғи яқинидаги 28237 ҳарбий қисм ҳудудида юз берди.

23 январ куни, тахминан 1 дан 35 дақиқа ўтганида ички қоровуллик хизматини бажараётган оддий аскар Уласбек Кожан «ўзига бириктирилган қуролдан отган ўқ натижасида бошидан яраланди, олган жароҳати туфайли вафот этди», — дейилади пайшанба куни тарқатилган расмий хабарда. Бошқа бирор бир хабар тарқатилмади. Фақат оддий аскар Кожан 2018 йилнинг июн ойида Остона шаҳар мудофаа ишлари департаменти томонидан армияга чақирилгани айтилмоқда.

Минтақавий қўмондонлик матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарда, Олмаота ҳарбий тергов бошқармаси тергов тадбирларини олиб бораётгани таъкидланган, хизмат суриштируви белгиланди. «Сабаб ва вазият ўрганилмоқда», — дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG