Ссылки доступа

Ўзбекистон Экологик партияси давлат рўйхатидан ўтказилди


Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Экологик партияси давлат рўйхатидан ўтказилди¸ деб хабар тарқатди 24 январь куни вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Расмий хабарда ëзилишича¸ «янги партиянинг асосий мақсади барқарор ривожланишга, экологик хавфсизликка эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун табиий ресурсларни сақлаш ва қулай атроф муҳитни яратишга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш давлат, жамият ва мамлакат ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришишга кўмаклашишга қаратилган.»

2018 йил 14 ноябрь куни Тошкентда янги партия ташкил этиш бўйича ташаббус гуруҳининг илк мажлис ўтказилган эди.

Борий Алихонов раислигида ўтказилган анжуманда вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этган ва унда Ўзбекистон Экологик партияси таъсис этиш қарори олинган эди.

Ислом Каримов даврида Ўзбекистон Экологик ҳаракати деб номланган сиëсий гуруҳга қатор имтиëзлар¸ хусусан¸ парламентдан алоҳида квота ажратилган эди.

XS
SM
MD
LG