Ссылки доступа

Ватанга хиёнат қилгани учун Виктор Янукович 13 йил озодликдан маҳрум қилинди


Что привело к смене власти в Украине и бегству Януковича в Россию
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:19 0:00

Киевдаги Оболонский туман суди Украина собиқ президенти Виктор Януковични 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. У давлатга хиёнат қилиш ва «Россия томонидан Украинага қарши тажжавузкорона уруш» олиб борилишига ёрдам берганликда айбдор деб топилди.

Одамлар ўлимига ва бошқа оқибатларни келтириб чиқаришга сабаб бўлган Украина ҳудудий яхлитлигига тажжовуз борасида қўйилган айб бўйича суд Януковични оқлади.

«Озодлик» радиоси суд мажлисини тўғридан тўғри трансляция қилди:

Януковичнинг ўзи суд мажлисида иштирок этмади. Собиқ президент адвокатининг сўзларига қараганда Виктор Янукович жарроҳлик операциясини бошдан кечирди ва айни дамда реабилитация жараёнини давом эттирмоқда.

Украина Бош прокуратураси Януковични давлатга хиёнат қилишда айбдор деб топилишини талаб қилди ҳамдаУкраина собиқ президентига 15 йил қамоқ жазоси берилишини сўради.

Украина собиқ президенти оммавий кўча намойишларидан сўнг ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг 2014 йилнинг февралидан бери Россияда истиқомат қилиб келади.

XS
SM
MD
LG