Ссылки доступа

Бухорода ҳокимият амалдори пора билан қўлга тушди


Бухоро ҳокимияти бўлим бошлиғи Б. К., пора олаётганида ашёвий далил билан қўлга олинди.

Бош прокуратуранинг 24 январда хабар беришича, амалдорни қўлга олиш амалиёти Ички ишлар бошқармаси ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг вилоят бўлими томонидан ўтказилди.

Расмий маълумотда айтилишича, амалдор фуқаро Б. М.ни воситачи қилиб, фуқаро С.Р.дан кам таъминлан оилалар учун мўлжалланган ётоқхонадан 2 хонали турар-жой ажратиб бериш учун 1200 доллар пора сўраган. У поранинг 500 долларини олаётганида қўлга тушган.

Бухоро ҳокимияти бўлим бошлиғи Б. К., ва унга пора олишда ўртамчи бўлган Б. М.га нисбатан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG