Ссылки доступа

Ишловчи уй бекаси - Тожикистоннинг янги тренди (видео)


Тожикистонда кўплаб уй бекалари нафақат маиший ташвишлар билан, балки оила бюджетига ҳисса қўшиш мақсадида уй ишлари билан ҳам шуғулланишади.

Уларнинг айримлари махсус курсларни битиришган ва ҳозир уйда косметологик хизматларни кўрсатишмоқда, бошқалари эса буюрма асосида овқат тайёрлашади, яна бошқалари эса кийим тикади. Шу билан бирга аёллар буларнинг ҳаммасига - уйларни тозалаш, овқат тайёрлаш ва бола тарбиясига улгуришади.

Работающая домохозяйка - новый тренд в Таджикистане
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:01 0:00

Душанбеда яшовчи Лолита Холматова 27 ёшда, у иккита олий таълим даргоҳини тамомлаган ва икки нафар ёш боласи бор. У уй бекаси. Кўплаб душанбеликларга «Лолитанинг чучваралари» ёқиб қолган ва буюртмаларнинг кети узилмайди. «Биз қайнонам билан авваллари миллий таомлар тайёрлаш курсларини ташкил қилган эдик. Бир куни чучварамиздан озроғи ортиб қолган эди, одамлар уни кўриб қолиб: «Ў, майлими чучварангиздан тотиб кўрсак?», дея сўрашди. Тотиб кўришган эди – ёқиб қолди. Ана шундан кейин буюртмалар келиши бошланди. Нимагадир интилиш яхши бўлса, агар сен манга шу интилишни ривожлантирмоқчи бўлсанг бир жойда туриб қолмайсиз. Одамлар билан мулоқот қиласиз, тараққиёт бўлади ва ўз пулларингизни топа бошлайсиз», - дейди Лолита.

Бир кунда Лолита қайнонаси билан 1,5 минг дона чучвара тугади. Бунинг учун ўртача тўрт соат вақт сарфланади, 140 донасини 50 сомони (5 доллардан кўпроқ)дан сотишади. Ишлаб топилган пуллар ўзи, болалари ва уйи учун ниманидир харид қилишга етади.

Пойтахтда яшовчи 27 ёшли Камила Рахматовага идоравий ишлар ёқмайди, чунки кун бўйи ишлаш керак ва уйга келгандан сўнг “иккинчи смен”га ишга киришиб овқат қилиш, кир ювиш, хоналарни тозалаш ва болалар тарбияси билан шуғулланиш керак бўлади. Аммо уйда қўл қовуштириб ўтира олмади. Қиз киприкларни узайтириш ва ламинация қилишни ўрганиб олди ва 1,5 йилдан бери уйдан чиқмай мана шу иш билан шуғулланади. Бир мижоз учун Камила икки соат сарфлайди, бир кунда у тўрт нафар қизнинг “қоши”ни чиройли қилиб қўйиши мумкин. Суҳбатдош ҳозир иккинчи фарзандга ҳомиладор, бироқ шунга қарамай севимли машғулоти билан шуғулланишда давом этмоқда.

Кўплаб тожик уй бекалари Интернет орқали пул топишни ўзлаштириб олишди, улар онлайн-дўконлар очиб, матнларни таҳлил қилиш билан шуғулланувчи ижтимоий саҳифалар маъмурияти хизмати билан шуғулланмоқда. Буларнинг ҳаммаси тожикистонлик уй бекаларига моддий мустақил бўлишларига, дўстлар ортиришларига, улар билан мулоқот қилишларига, шу билан бирга кўп вақтларини оила атрофида ўтказишга имкон яратмоқда.

XS
SM
MD
LG