Қўмитанинг ҳисоб-китобларига қараганда, 2017 йилда яширин иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши улгуржи ва чакана савдода, автомобилларни таъмирлашда, шунингдек, қурилиш соҳасида кескин пасайиши қайд этилди. Шу билан бирга статистикада қишлоқ хўжалиги ҳисобга олинмаган.
2018 йилда Иқтисодиёт вазирлиги Европа Тараққиёт ва Ривожланиш Банки(ЕБРР)нинг қўллаб-қувватлаши билан мамлакат иқтисодиётининг назорат қилинмайдиган сектори ҳажмини тадқиқ қилиш ишларини бошлади. Экспертлар яширин иқтисодиётнинг асосий сабаблари ва қамровини ўрганиб, уни камайтириш борасида кўриладиган чоралар юзасидан ўз таклифларини беришади.
Тадқиқот натижалари асосида Иқтисодиёт вазирлиги 2019-2020 йилларга мўлжалланган иқтисодиётнинг назорат қилинмайдиган сектори даражасини камайтириш борасида режа ишлаб чиқишни мўлжалламоқда.
Иқтисодиёт вазирлигининг тан олишича, яширин иқтисодиёт қамрови катта бўлиб, юқори даражадалигича қолмоқда.