Ссылки доступа

Гўшт 2-3 минг сўмга, гурунч 1-6 минг сўмга қимматлади


Давлат статистика қўмитаси январь ойида қатор озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўтган ойга нисбатан сезиларли ошганини маълум қилди.

Қўмитанинг 22 январда эълон қилган маълумотида қайд этилишича, гўшт нархи камида 2 минг сўмга қимматлаган. Гўшт нархининг минимал нархи Нукусда 28 минг сўм, максимал нархи Тошкентда 55 минг сўм даражасида қайд этилган.

7 январда эълон қилинган ҳисоботда 1 кило гўштнинг минимал нархи 26 минг, максимал нархи 52 минг сўм миқдорида кўрсатилган эди.

Йил бошидан бери гуруч ва тухумнинг минимал-максимал нархлари 30 фоизга ошган.

7 январдаги маълумотда, Статистика қўмитаси гурунчнинг энг арзони Гулистонда -4000 сўм, энг қиммати Тошкентда -19600 сўм эканини белгилаган эди.

22 январь ҳолатига кўра, гурунчнинг минимал нархи 5 минг сўм, максимал нархи 25 минг сўм экани аниқланган.

XS
SM
MD
LG