Ссылки доступа

Тожик генераллари - хорижий кутюрьелар мижози


Нақшли олтин кашта, махсус матолар ва хорижий тикувчилар... Тожик генерали гардероби минг долларга етади.

Тез орада тожик полициячилари янги намунадаги либос кияди. Ярим йил муқаддам Тожикистон ИИВ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг энг яхши формаси учун дизайнер ва тикувчилик фабрикалари ўртасида танлов эълон қилган эди. 26 январ куни Тожикистон ИИВнинг маълум қилишича, шу йилнинг март ойида барча вариантлар тасдиқланиш учун мамлакат президенти Эмомали Раҳмонга тақдим қилинади.

Ҳуқуқ тартибот ва куч ишлатиш салоҳиятига эга идоралар ходимлари учун либосларга давлат бюджети ҳисобидан буюртма берилади. Юқори лавозимли зобитлар либослар учун ўзлари буюртма беришади ва бунинг учун ўз ҳамёнларидан ҳақ тўлашади. Генералларнинг либосларини тикиш билан одатда энг моҳир тикувчилар шуғулланишади.

Сўғд вилоятида фаолият юритувчи ўз номини ошкор қилишни истамаган тадбиркорнинг айтишича, унинг корхонаси юқори лавозимли зобитлар учун фақат бош кийимларни тикади, оддий зобит ва аскарлар учун эса либослар тикади. «Генераллар ўзларининг кител ва шимларини хорижий ателье ва фабрикаларга буюртма қилишади», -дейди тадбиркор.

Суҳбатдошларнинг сўзларига қараганда, генераллар ўзларининг гардеробларида камида тўртта кийим формасига эга: кундалик, парад (пушти -кулранг китель ва мовий рангли шим) – бу либосларда генераллар тантаналарда, тадбирларда, театр ва ресторанларда бўлишади, шунингдек ҳарбий машқлар вақтида киядиган майдон либослари бўлади.

Тожик генераллари учун кийим формасини Москвадаги Лилия Ким ательеси тикиши аниқланди. Генералларнинг ўлчовини шахсан олаётган Ателье раҳбари Олег Петровнинг айтишича, битта костюмни тикиш учун ўзи ва усталар Душанбега икки марта келишга мажбур бўлади.

«Генерал кийим формасига буюртма берар экан, йўл ҳаражатларини ҳам ўз зиммасига олади. Мен учиб бораман, ўлчовларни ўлчаб, ортга қайтаман. Ательеда ўлчов бўйича либос намунасини тайёрлаймиз ва бизнинг уста Душанбега бориб яна ўлчаб қайтади. Шундан кейингина формани тикамиз ва буюртмачига тайёр костюмни юборамиз», -дейди суҳбатдош. Унинг сўзларига қараганда, уларнинг асосий мижозлари – генераллардир, кундалик генерал формасининг нархи тахминан 100 минг рубл (1500 долларга яқин), айрим ҳолларда 250 минг рублни (3,7 минг) ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG