Бу ҳақда Telegramдаги каналида хабар қилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига кўра, эркакни ўлдирганликда унинг хотини гумон қилинмоқда.
"Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 26 январь соат 22.00 ларда Э.Ў.нинг бирга яшовчи турмуш ўртоғи, уй бекаси У.Ў. уйида ўзаро жанжал сабаб маст ҳолда бўлган Э.Ў.нинг юзига шиша идиш билан танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказганлиги аниқланиб, ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилган хабарда.